Тошкент телеминорасини чақмоқ уриши ҳодисасига расмий муносабат билдирилди
Кеча, 6 июнь куни интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани бўйича хабарлар ва чақмоқ уриши жараёни акс этган фотосурат тарқалди.
«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси мазкур ҳодиса юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги ноқулай об-ҳаво шароити вақтида Тошкент телеминорасига тўғридан-тўғри чақмоқ уриш ҳодисаси содир бўлмаган.
Тошкент телеминорасида Тошкент радиотелеузатиш маркази фаолият юритаётган бўлиб, бугунги кунда барча техник қурилмалар барқарор ишламоқда ва аҳолига рақамли телерадиодастурлар узлуксиз тарқатиб келинмоқда.
Республикамизнинг ноёб архитектура иншооти бўлмиш Тошкент телеминораси кучли чақмоқ уришига қарши ҳимоя тизими ва ерга уланиш контурлари билан таъминланган. Шу сабабли, чақмоқ урган тақдирда ҳам, ҳеч қандай хавф ва ҳавотирга асос йўқ, дейилади РРТМ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter