Тошкент-Олмаота йўналишида учган самолёт мажбур қўндирилди
Бугун «Uzbekistan Airways» АЖнинг HY-763-рейси бўйича Тошкент-Олмаота йўналишида парвозни амалга ошираётган Airbus 320 самолёти Қозоғистон ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши сабаб Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу йўналишдаги парвоз об-ҳаво шароити яхшиланганидан сўнг қайта амалга оширилишини маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter