Тошкент марказида Lacetti ёниб кетди
2024 йилнинг 12 июнь куни соат 14:20 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида, Lacetti русумли транспорт воситасининг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз», дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter