Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрткўлда фожиа: бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон вафот этди

Тўрткўлда фожиа: бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон вафот этди

2021 йил 6 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Тўрткўл тумани, «Янгиобод» МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С.(2003 й.т.), Р.А.(2010 й.т.) ва ўғли Р.М.(2005 й.т.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тўрткўл тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг