Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда аянчли ҳодиса: бозорда газ баллони портлаб кетди

Тожикистонда аянчли ҳодиса: бозорда газ баллони портлаб кетди

Тожикистон жанубида газ баллонининг портлаши оқибатида 30 га яқин одам жабрланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди.

«Хатлон вилоятининг Панж туманидаги бозорда газ баллонининг портлаши содир бўлди, натижада 28 киши жабрланди», — дея изоҳ берган республика вазирлиги.

Маълумотларга кўра, жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган, улардан саккиз нафарининг аҳволи ўта оғир, реанимацияда.

Душанбелик шифокорлар ҳам жабрланганларга ёрдам бериш учун Панжга бориши маълум қилинган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги портлаш сабаби баллонни суюлтирилган газ билан тўлдиришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик бўлиши мумкинлигини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг