Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ: Магнитогорскдаги ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

ТИВ: Магнитогорскдаги ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Фото: «Korrespondent.net»

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра, Магнитогорск шаҳрида турар-жой биносининг қулаши натижасида қурбон бўлганлар орасида 2019 йилнинг 1 январь куни эрталаб ҳолатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, 31 декабрь куни эрталаб содир бўлган Магнитогорск фожиаси бўйича вазиятни Бош консулхона жиддий назоратга олган.

Аввалроқ Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова ҳодиса оқибатида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси жабрлангани, у вайроналар остида 7 соат қолиб кетиб, охиргилардан бўлиб чиқариб олингани ва операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ётқизилганини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг