Тибетда ер қимирлади
Хитойнинг Тибет автоном районида 4,5 баллик зилзила рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» Хитой сейсмология марказига асосланиб хабар берди.
Ерости силкинишлари 2 март тунида Шигадзе шаҳар округидаги Шатонгмён уездида маҳаллий вақт билан соат 01 :27 да қайд этилди.
Зилзила ўчоғи беш километр чуқурликда жойлашган. Ҳозирча ҳодиса оқибати жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter