Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТДТУ ётоқхонасининг 6-қаватидан тушиб кетган талаба вафот этди

ТДТУ ётоқхонасининг 6-қаватидан тушиб кетган талаба вафот этди

Фото:«News.ua»

2019 йил 27 мартда Тошкент давлат техника университети  «Кончилик иши ва металлургия» факультети талабаси Ш.У. талабалар турар жойининг 6-қаватидан пастга йиқилиб тушган. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра, талаба Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клинакасига ётқизилган, шифокорлар томонидан бош мия очиқ жароҳати, калла асос гумбаз суяги синишининг бўлиниб синиши, бош мия пардалари остига, тўқимасига қон қуйилиши, бош мия оғир даражада лат ейиши, чап сон суяги очиқ синиши, ўнг томондан 3, 4 ва 5-қовурғалар синиши, тўш суяги синиши, иккинчи ўпка ёрилиши ташхиси қўйилган.

2019 йилнинг 28 март куни Ш.У. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

«Ш.У. (1994 йилда туғилган) табиатан оғир ва босиқ бўлган, ҳеч ким билан ихтилофга бормаган, оиласида ҳеч қандай муаммолари бўлмаган. Ўқишда аъло баҳоларга ўқиган, хулқи намунали, талабалар орасида ҳурматга эга ва ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган» дейилади вазирлик хабарида.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг