Тайландда даҳшатли автобус ҳалокати оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (видео)
Тайланд шимоли-шарқидаги Накхонратчасима вилоятида икки қаватли автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 35 киши эса жароҳатланган. Бу ҳақида «Bangkok Post» нашри маълумотига асосланиб, «Trend» хабар бермоқда.
Ҳодиса чоршанба куни кечқурун содир бўлган. 50 кишилик автобус Чантхабури вилоятидан Саконнахон шаҳрига кетаётган бўлган. Полициянинг хабар беришича, тўқнашувдан кейин автобус йўлдан чиқиб, ағдарилган, юк машинаси эса дарахтга урилган. Ҳалокатнинг аниқ сабаби ҳали маълум эмас.
15 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, жароҳатланганлар яқин орадаги шифохоналарга жўнатилган. Автобус ҳайдовчиси тирик қолгани ва уни тез орада полиция сўроқ қилиши кутилаётгани маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter