Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тадбиркор» аёлнинг кирдикорлари фош бўлди

«Тадбиркор» аёлнинг кирдикорлари фош бўлди

Бухоро шаҳрида кучли таъсир этувчи дори воситаларини ўтказиш учун уларни аёллар парфюм дўкони олдида сақлаб келган фуқаро  ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди, дея маълум қилмоқда «Xabar.uz» мухбири.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ғиждувон туман бўлими, вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд дори воситаларининг сотилишига қарши тезкор тадбир ўтказилган.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳри марказидаги аёллар парфюми савдо дўкони олдида турли маҳсулотлар сотаётган фуқаро М.Б.нинг ҳатти-ҳаракатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини шубҳага солган. Ҳолат ўрганилган ва аёл ноқонуний тарзда дори воситаларини ўтказиш мақсадида уларни аёллар парфюм савдо дўкони олдида сақлаб келаётгани маълум бўлган. Ўша вақтнинг ўзидаёқ, 13 хил турдаги 2852 дона дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт криминалистика маркази экспертининг хулосасига асосан, дори воситаларининг таркибида «Сибутрамин» – кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг