Табиат эмас, йўл керак: Сурхондарёда ўнлаб дарахтлар қўпориб ташланди

Сурхондарёнинг Олтинсой туманида автомобил йўлини кенгайтириш ҳамда шу йўлдаги кўприкни реконструкция қилиш мақсадида кўп йиллик манзарали дарахтлар туман Экология бўлими давлат инспекторларининг қаршиликларига қарамасдан ноқонуний равишда 61 туп манзарали дарахтлар кесиб ташланди.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мутахасисларнинг ҳисоб китобларига кўра ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter