Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сув таъминоти»нинг аёл ходими калтакланди

«Сув таъминоти»нинг аёл ходими калтакланди

Навоий вилояти Кармана тумани сув таъминоти корхонасининг бир эркак ва бир аёл ходими фуқаролардан қарздорликни ундириш мақсадида хонадондай юрганида истеъмолчилар томонидан калтакланган.

Маълумотларга кўра, урган истеъмолчи ичимлик суви учун тўловни охирги марта 2021 йил декабрда амалга оширган, ҳозир унинг қарзи 800 минг сўмдан ошган. Қолаверса, қиёслаш муддати ўтган сув ҳисоблагични ҳам янгисига алмаштирмаган.

«Ўзсувтаъминот» АЖ хабарига кўра, туманнинг қарийб 95 фоиз аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланган. Шундан 30 фоиздан ортиқ истеъмолчиларнинг 8 млрд. сўмдан зиёд қарзи бор.

Катта қарздорлик Конимех туманида ҳам аниқланган. Пули тўланмаган юридик субъектлар тармоқдан узиб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг