Сурхондарёлик эр рашк сабабли хотинини пичоқлади
2018 йил 21 сентябрь куни соат 11:30 ларда Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Э.Ғозиев кўчасида яшовчи фуқаро Ж.А. (1989 й.т. эркак) турмуш ўртоғи З.Д. (1989 й.т. аёл) билан тумандаги «Чорсу» савдо мажмуасида рашқ сабабли ўзаро жанжаллашиб, пичоқ билан унинг қорин қисмига уриб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter