Сурхондарёда икки гўзаллик салони ишчилари ўртасида жанжал юзага келди
2020 йилнинг 9 ноябрь куни соат 11:00 да Қизириқ марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган «Шадози» номли гўзаллик салони биносида бир гуруҳ аёлларнинг жанжали оқибатида уларнинг уч нафари жароҳатланди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, ушбу салонда ишловчи 37 ёшли Зулфия Ш., 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А., 17 ёшли Сохиба Т. ҳамда гўзаллик салони ёнида жойлашган «Диана» гўзаллик салони ишчиси 39 ёшли Матлуба М. ва унинг қизи 18 ёшли Шахзодабону Н. ўзаро жанжаллашишган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 22 ёшли Париноз Н., 20 ёшли Сарвиноз А. ва 17 ёшли Сохиба Т. «енгил» тан жароҳати олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро Матлуба М. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter