Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Солиқчилар билан жанжаллашган аёллар жазога тортилди

Солиқчилар билан жанжаллашган аёллар жазога тортилди

Сурхондарё вилоятида салат сотаётган аёллар ва солиқчилар ўртасида можаро юз бергани видеоси тарқалганди. Вилоят солиқ бошқармасига кўра, сотувчи аёллар жазога тортилди, солиқчилар эса огоҳлантирилган. 

«Жорий йилнинг 12 март куни Узун тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан туманнинг «Баҳористон» маҳалласи ҳудудида савдо қилиш учун белгиланмаган жойларда ноқонуний фаолиятнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар белгиланган тартибларга асосан ўтказилган.

Тадбир давомида мутасаддилар томонидан кўп маротаба огоҳлантиришларга қарамай, қонунга зид ҳамда антисанитария ҳолатида савдо фаолиятини давом эттириб келаётган фуқаролар Ш.Т. ҳамда С.Т. солиқ инспекцияси ходими Ф.Эргашевнинг ноқонуний савдо фаолиятини расмийлаштириш талабига қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтаришган ва давлат хизматчисини обрўсизлантиришга ҳаракат қилишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Узун тумани судининг қарорига асосан Ш.Т. ҳамда С.Т. га нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилганлиги маълум бўлди», дейилади бошқарма хабарида.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти солиқ ходимлари орасида йиғилиш ўтказилиб, ҳар бир ходим давлат хизматчисининг Ички меҳнат тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг