Сурхондарёда кўчада яланғоч юрган фуқаро бўйича маълумот берилди

Сурхондарё вилояти, Денов шаҳрида марказида яланғоч юрган фуқаро бўйича маълумот берилди.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 5 ноябр куни, соат 22:00 атрофида юз берган.
Денов тумани ИИБ олиб борган текширишлар натижасида ушбу шахс 1999 йилда туғилган С.Маҳмуд экани аниқланди. Фуқаро мазкур ҳаракати учун узр сўраган, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича иш қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter