Сурхондарёда эркак ИИБ биноси олдида ўз танасини кесгани видеоси тарқалди
Тармоқда сурхондарёлик эркак ИИБ биноси олдида ўз танасини лезвия (олмос) билан кесгани видеоси тарқалди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бу ҳолат юзасидан баёнот берди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 26 апрель куни кундузи 1981 йилда Музработ туманида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан беш маротаба, 277-моддаси билан 1 маротаба, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 162-моддаси (босқинчилик) билан бир маротаба судланган М.Абдураҳим туман ИИБ биносига маст ҳолда келган. У туман ИИБ ходимлари уни тинчлантиришга уринишига қарамасдан, муқаддам судланганлиги сабабли зарурат туғилган вақтда туман ИИБга профилактик суҳбатга чақиртирилаётганлигидан норози эканлигини билдириб, ёнида бўлган бир маротабалик соқол олиш учун мўлжалланган олмос (лезвия) бўлаги билан ўзининг тана қисмини бир неча жойидан тилиб ўзига тан жарохати етказган, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан шу вақтнинг ўзида Музработ туман прокуратурасига хабар қилинган.
«Фуқаро М.Абдураҳим ҳушёр ҳолга келгач ундан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинганида, қилган ишидан пушаймонлигини, пиво ичиб маст ҳолатда бўлганлиги сабабли ўзининг ҳатти-ҳаракатларини бошқара олмаганлигини маълум қилган»,—дея якунланади ИИБ баёноти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter