Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги калтакланган директор юзасидан баёнот берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги калтакланган директор юзасидан баёнот берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати калтакланган мактаб директори юзасидан баёнот эълон қилди. 

«Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ юз берган вазиятдан чуқур афсусдамиз.

Маълум бўлишича, жабрланувчи тиббиёт муассасига етказилиб, тегишли муолажалар кўрсатилган. Гумонланувчи туман ИИБга олиб келиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган ва назоратга олинган», дейилади унда.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Умида Турсуновадан хабар олиш учун шифохонага йўлга чиққан.

Аввалроқ, ҳоким билан мажлисдан тортишган директор калтаклаб кетилгани хабар қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг