Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суриядаги жангарилар сафига кирмоқчи бўлган уч ўзбекистонлик қўлга олинди

Суриядаги жангарилар сафига кирмоқчи бўлган уч ўзбекистонлик қўлга олинди

Тезкор-қидирув тадбирларида Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишининг олди олинди.

Улар ҳозирда жангарилар сафида бўлган «Абу Салоҳ», «Абу Валид» ва «Аюб» лақабли шахсларнинг интернет тармоғида ёшларни террористик гуруҳларга қўшилишга чорловчи даъватлари таъсирига тушиб, Сурияга кетишни мақсад қилишган.

Жумладан, фуқаро А.Ў. «Телеграм» мессенжерида «Абу Валид» билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан турли виртуал канал ва гуруҳлар очган ҳамда тарғибот ишларини олиб борган.

Кейинроқ, у маҳалладоши И.Д. билан тил бириктириб, Сурия давлатидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилишган.

Ўз навбатида, И.Д. яқин ўртоғи Ғ.Л.ни ҳам кетишга кўндирган.

Мазкур шахслар хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг