Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ Тошкентдаги эгизакларнинг ўлими юзасидан изоҳ берди

ССВ Тошкентдаги эгизакларнинг ўлими юзасидан изоҳ берди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этгани хабар берилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича тушунтириш берди. 

Аниқланишича, бемор Д.Ш. эгизак ҳомиладорликнинг оғир асоратли кечиши туфайли пойтахтимиздаги 6-сонли туғуруқ комплексига жорий йил уч маротаба (4-11 апрель, 29 май-5 июнь ва 13-17 июнь кунлари) ётқизилган ва ҳомиланинг сурункали тушиш хавфи билан даволанган.

Аёлда ҳомилани сақлаш бўйича олиб борилган стационар ва амбулатор муолажаларга қарамай, 2023 йил 22 июнь куни тўртинчи маротаба тез тиббий ёрдам хизмати автомашинаси орқали ушбу туғуруқ муассасасига шошилинч равишда олиб келинган.

Унга «Ҳомиладорлик-1. Эгизак. Эрта туғуруқнинг бошланиши. Ҳомила ички инфекцияси. Кам сувлик» ташхиси қўйилган.

2023 йил 22 июнь куни соат 21.45 да аёлда эрта туғуруқ кузатилган. Асоратли туғуруқ белгилари билан оғир даражадаги чалалик, чуқур асфиксия, суст юрак уриши билан 660,0 гр., 33 см. узунликдаги қиз жинсли чақалоқ туғилган. Бироқ шифокорлар томонидан ўз вақтида олиб борилган юрак-ўпка реанимацияси муолажалари самара бермаган.

Иккинчи қиз жинсли ўлик чақалоқ 15 дақиқадан сўнг асоратли туғуруқ белгилари билан оғир даражадаги чалалик, ўлик ҳомиланинг бачадонда кўндаланг жойлашуви, 560,0 гр., 31 см. узунлик кўрсаткичлари билан туғилган, дейилади хабарда.

Шундан сўнг йўлдош гистология текширувига юборилган.

Бемор Д.Ш.нинг қариндошлари томонидан ёзма равишда имзоланган тилхатда тиббиёт ходимларига эътирози йўқлиги ва патанатомик текширувга қаршилиги тўғрисидаги қатъий талаби туфайли ўта кам вазнли (660,0 ва 560,0 гр.) чақалоқларни патанатомик текширувдан ўтказиш имкони бўлмади, дея изоҳ беради вазирлик.

Аёл 2023 йил 23 июнь куни қониқарли аҳволда шифохонадан чиқарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг