Соч рангида нечта ген бор?
«Science Daily» газетасининг хабарига кўра, тадқиқотчилар асли европалик бўлган 300 мингдан зиёд кишининг ДНК маълумотларини таҳлил қилган. Бу ҳақда «Sabah» хабар берди.
Соч рангларини генетик маълумотларга солиштирган тадқиқотчилар унда 124 геннинг таъсирини аниқлашди. Аввал бу сон 100 га ҳам етмасди.
Англиянинг «Kings Collage» университети (Қироллик коллежи) ходими Тим Спекторнинг айтишича, бу пигментация ҳақида бугунгача бўлган энг буюк тадқиқот экан. Бу тадқиқот тери саратонининг тажовузкор шакли бўлган меланома каби касалликларнинг олдини олиш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter