Сирдарёдаги даладан жасад топилди. У ҳарбий экани айтилмоқда
Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидаги далалардан бирида (11-12 ноябрь кунлари) бўйин қисми ўткир тиғ билан кесилган жасад топилган. Бу ҳақда «Sirdaryo Xabarlari» ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Жасаднинг катта эҳтимол билан ҳарбий эканлиги (ФВБ ходими бўлиши мумкинлиги) айтилмоқда.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Расмийлар ҳодиса юзасидан баёнот берганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter