Сирдарёда ёниб кетган «Жигули» тафсилотлари очиқланди
Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизматига таяниб «Sirdaryo Xabarlari» маълум қилди.
2020 йил 12 ноябрь куни соат 08:41да Сирдарё вилояти Боёвут тумани Қаропчи маҳалласи Истиқлол кўчаси рақамсиз уй ёнида турган (ишончнома орқали Гулистон шаҳар Аҳиллик махалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Т.Д. бошқарувида бўлган) 1988 йилда ишлаб чиқарилган қизил рангли ВАЗ-2107 русумли автомобилнинг салон қисми ёнган. Тегишли идора ходимлари соат 08:50 да етиб бориб, 08:55 да ёнғинни бартараф этишган. Сирдарё вилояти ФВБ ТБМ ТБХ навбатчи сменаси ҳамда Боёвут тумани ФВБ ходимлари воқеа жойига етиб борган ҳамда Гулистон шаҳар ФВБ 1-ЁҚҚдан 1 та Ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ёнғин оқибатида одамларнинг куйиш тан жароҳатини олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари кузатилмади.
Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter