Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сирдарё»да оқиб кетаётган 8 ёшли бола олиб чиқилди

«Сирдарё»да оқиб кетаётган 8 ёшли бола олиб чиқилди

Бугун, 27 июль куни Наманган вилояти Поп туманида ФВ бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириб юрган вақтда «Чиғаноқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сирдарё» дарёсида 8 ёшли бола сувда оқиб кетаётганлигини кўриб қолишади.

Дарҳол қутқарувчи Олимжон Туланбоев сувга шўнғиб болакайни қутқариб, сувдан олиб чиққан.

Қайд этилишича, ҳозирда болакайнинг холати барқарор ва ҳеч қандай жиддий шикастланмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Навоийда 15 ёшли боланинг жасади 3 кундан сўнг топилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг