Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бедарак йўқолган ҳомиладор аёлнинг кейинги тақдири маълум бўлди

Бедарак йўқолган ҳомиладор аёлнинг кейинги тақдири маълум бўлди

Сирдарёда бедарак йўқолган 26 ёшли ҳомиладор аёл қидирилаётгани эълон қилинган эди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати аёл топилганини маълум қилди.

Унга кўра, Сардоба тумани, «Отаюрт» маҳалласида яшовчи аёл Сарвара Қаршибоева (1996 йилда туғилган) 10 июнь куни яшаш хонадонидан номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳридан топилиб, яқинларига соғ-саломат топширилди.

Аёлнинг топилишида кўмаклашган фуқаролар 10 миллион сўм билан мукофотланиши ваъда қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг