Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ширкат раҳбарининг «қора ишлари» ошкор бўлди

Ширкат раҳбарининг «қора ишлари» ошкор бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилган.

Унда «М.А.» уй-жой мулкдорлари ширкати собиқ раҳбари О.Д. ушбу ширкатга бириктирилган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан мажбурий бадал учун ундирилган 101,1 млн сўм нақд пулларни ҳамда ижарага берилган кўп қаватли уйлар ертўласи учун тўлов қилинган 217 млн сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг