Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Македонияда самолёт ҳалокатга учради

Шимолий Македонияда самолёт ҳалокатга учради

Иллюстратив сурат

Шимолий Македония тоғларида болгариялик оилани олиб кетаётган енгил моторли «Чесна» самолёти қулаб тушди. Ҳодиса ҳақида расман республика ИИВ вакили Тони Ангеловски хабар берди.

Унинг айтишича, авиаҳалокат 2 апрель куни, кечи пайт содир бўлган. Самолёт пойтахт Скопьедан 35 километр олисликдаги бориш қийин бўлган тоғли ҳудудга қулаб тушган.

Болгария ташқи ишлар вазирлиги ушбу самолёт Охриддан Софияга учаётганини аниқлади.  Ҳалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган деган тахминлар бор.

Қидирув ишлари бугун, 3 апрель тонгидан бошланган. Қутқарувчилар самолёт бўлакларини топишди. «bTV» телеканали маълум қилишича, самолёт бортидаги 4 киши ҳалок бўлгани эҳтимоли жуда юқори. Ҳозирча бу ҳақда расман маълум қилинмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг