Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат Чироқчидаги воқеани ўрганиб чиқади

Сенат Чироқчидаги воқеани ўрганиб чиқади

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бир гуруҳ аёллар Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи А-378 Қарши—Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилгани ҳақида хабар берилганди.

Хабарда туманнинг «Қумдарё» маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун «Қарши—Самарқанд» автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатгани қайд этилганди.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси назоратига олинган. Сенат туманда яшовчи аҳоли вакилларини қийнаётган муаммолар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларни ўрганиб, натижалари юзасидан батафсил ахборот беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг