Сардобада йўқолган қизча Зоминдан топилди
Сардобалик З.Аҳмедова кетма-кет синовлардан карахт ҳолатга тушгани рост. Аввалига беш яшар қизи йўқолиб қолди. Бу ҳақда тегишли орган, қавм-у қариндошларга хабар бериб улгурмай сув омборидаги факолат сабаб эвакуация қилинди. Хуллас, ҳаммаси алғов-далғов бўлиб кетдики, онаизорнинг аҳволини тасаввур қилаверинг.
Гулистон шаҳар Олимпиа захиралари спорт мактабида эвакуация қилингач, қизча масаласи жиддий равишда кун тартибига қўйилди. Бир неча кунлик қидирув ишларидан сўнг ниҳоят хушхабар келди. Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими ходими Асилбек Акабеков қизалоқни Зомин туманининг Гулшан қишлоғидан топди.
Тафсилотлар муҳиммас. Муҳими, айни пайтда қизалоқ онасининг бағрида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter