«Сардоба иши» сабаб мўмай пул топишни кўзлаган шахсга суд ҳукми ўқилди
Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланиб жазо ўтаётган М.П. гўёки Сардоба туманидаги мактабларга эвакувация қилинган фуқароларга ёрдам бериш учун кўнгилли сифатида қўшилган.
У 2020 йил июль ойида эвакуация қилинган аҳолини ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш баҳонаси билан ўзини Сардоба тумани Қизил ярим ой жамияти биринчи ўринбосари сифатида таништирган. Сўнг ушбу жамият номидан сохта талабнома тўлдириб, маҳсулотлар сақланадиган омборга тақдим қилиб, у ердан 15 турдаги 15.154.000 сўмлик маҳсулотларни олиб, бир неча фуқароларга сотиб юборган.
Ўтказилган тадбирлар давомида М.П. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан ушланиб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди ва 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган.
Мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, ушбу шахс юқоридаги моддалар билан айбдор деб топиб, уч ярим йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter