Самарқанддаги фермада 8 минг товуқ тириклай ёниб кетди
Шу йилнинг 23 октябрь куни соат 19:15да Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Димишқибола маҳалласида жойлашган «Дарғом Парранда Файз» МЧЖга тегишли паррандачилик фермасида ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган. Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 16 дақиқада етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 16 км).
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилишича, ёнғин соат 19:50 да ўраб олиниб, соат 21:50 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 8.000 тага яқин жўжалар нобуд бўлган ва паррандачилик фермасининг 150 кв. метр майдонда томи, шифти ёниб зарарланган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган инсонлар қайд этилмаган.
Ёнғиндан фабриканинг 550 кв. метр майдони ҳамда 16.000 тадан ортиқ жўжалар сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий сабаби қўлбола иситиш мосламасидан фойдаланиш. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter