Самарқандда қизалоқ темир панжара орасидан чиқариб олинди

Бугун, 31 июль куни соат 15.35 да Самарқанд шаҳри Озод – Шарқ кўчасидаги ариқ устига ўрнатилган темир панжара орасига Самарқанд шаҳри М.Ҳайдарова кўчасида яшовчи 2011 йилда туғилган Ж. Р.нинг оёғи кириб сиқилиб қолган.
ФВВ маълум қилишича, олинган хабар бўйича воқеа жойига зудлик билан қутқарув отряди шахсий таркиби етиб бориб, махсус қутқарув асбоп-анжомлари ёрдамида темир панжара орасидан қизалоқ чиқариб олиниб, ота онасига соғ-саломат топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter