Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда маст фуқаро 14 ёшли қизни ўғирлади

Самарқандда маст фуқаро 14 ёшли қизни ўғирлади

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ,

Шу йилнинг 8 март куни соат тахминан 8:00ларда, 1985 йилда туғилган фуқаро С.У. маст ҳолда оқ рангли «Нексия-3» русумли автомашина билан Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасидаги ўқув маркази олдида турган 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизга ўзини киракаш деб таништирган.

Сўнгра уни уйига олиб боришини айтиб, алдаб ўтирғизиб, уйига олиб бормасдан, бошқа томонга бошқариб кетган.

Қиз машинадан тушиб қолмоқчи бўлганда эркак машина эшикларини қулфлаб қўйган ва машинани Оқдарё тумани Бошдархон МФЙ, Янгиобод қишлоғигача бошқариб бориб, автомашинасини шинаси босими чиқиб кетганлиги сабабли автомашинадан тушиб, ғилдиракларига қараётган вақтида қиз машинадан тушиб, қочиб кетиб, шу ерда бўлган фуқаролардан ёрдам сўраган, дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Ҳолат юзасидан қизнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг