Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда уксус ичиб, жонига қасд қилган келин вафот этди

Самарқандда уксус ичиб, жонига қасд қилган келин вафот этди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг «Боғбонлар» маҳалласида яшовчи келин ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.

Аниқланишича, 2022 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳри «Боғбонлар» маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 11.01.1993 йилда туғилган Н.М. «уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш» ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган, дейилади вилоят прокуратураси маълумотида.

2022 йил 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг