Самарқандда бир оиланинг 4 аъзоси эҳтиётсизлик оқибатида ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида мудҳиш ҳодиса содир бўлди.
Вилоят прокуратураси хабар беришича, 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани, «Мадраса» маҳалласида яшаган А.Р. уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиётсизлиги билан нотўғри ўт олдирганидан қисқа муддатли чақнаш келиб чиққан. Оқибатда А.Р, унинг турмуш ўртоғи К.Ф, набиралари И.А. ҳамда О.А. 50-60 фоиз куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Кўрсатилган муолажаларга қарамай, 26 март куни К.Ф. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида, вояга етмаган И.А. ва О.А.лар РШТЁИМ Самарқанд филиалида, 27 март куни эса А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter