Самарқанддаги 9 қаватли уйда портлаш содир бўлди (фото)

Жорий йилнинг 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, тахминан соат 00.45 ларда Самарқанд шаҳрида 9 қаватли уйнинг 1-чи қаватида портлаш содир бўлди, жароҳат олганлар йўқ, деб хабар бермоқда «Zarnews.uz»
Нашрнинг ёзишича, ушбу кўп қаватли уй шаҳардаги 24-сонли ўрта мактабнинг яқинида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан «Титаник» деб аталади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган. Ҳозирги вақтда уй эгаси оиласи билан чет элда. Вақти-вақти билан опаси келиб уйдан хабар олиб турган.

Хабар берилишича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин тезда бартараф этилган.
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter