Саҳрои Кабир ва Саудия Арабистонида қор ёғди (фото)
Дунёнинг энг йирик Саҳрои Кабир чўлида ғайриодатий ҳолат кузатилмоқда — ҳаммаёқ оппоқ қор билан қопланди. Январь ойида ўртача ҳарорат 20 даража иссиқдан пасаймайдиган саҳрода ҳарорат нулдан ҳам тушиб кетди.
Саҳрои Кабир ва Саудия Арабистонидаги ғаройиб қиш манзараларини сураткаш Карим Бучетата «Instagram»да эълон қилди.
Карим Бучетата Жазоирнинг Айн-Сефра шаҳридан унча узоқ бўлмаган қорли чўлни, қор ёғишидан кейин -3 даража совуқда қумликларда юрган қўйларни, Саудия Арабистони шимоли-ғарбидаги Табук туманида қор босган туяларни суратга олди.
Ёз паллаларида Саҳрои Кабирда ҳаво 50 даражагача қизийди, аммо айни пайтда нулдан ҳам паст.
Саудияда эса январь — энг совуқ ой, ўртача ҳарорат 20,2 даража илиқ бўлади. Мамлакатнинг қиши энг изғиринли ҳудудларидан саналган Табукда эса ҳарорат 4 даражагача пасаяди. 10 январь куни ёққан мўл қор ҳатто табукликларни ҳам ҳайратда қолдирди. Ўша кунлари Ливан, Сурия ва Эрон ҳам оппоқ қорга бурканди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter