Россияга улкан метеорит қулади
Россиянинг Хабаровск ўлкасига улкан метеорит қулади. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.
Верхнебуреинск туманига тушган метеорит жуда улкан бўлиши мумкин, чунки у ўпириб юборган тоғ қояси Бурея дарёси ўзанини тўсиб қолган.
Ҳодиса бир неча кун илгари кимсасиз ҳудудда содир бўлган.
«Метеорит улкан бўлиши аниқ, чунки дарёни 40 метргача тўсиб қўйди, Бурея ГЭСида бир неча кундан бери кузатилган сув сатҳи пасайиши сабаби ҳам шундан. Воқеа жойига икки гуруҳ жўнатилди, улар йўлдош телефонлар ва радиация дозиметрлари ёрдамида бизга тез орада аниқроқ маълумот беришига умид қиламан», — «Regnum» Верхнебуреинск тумани раҳбари Алексей Масловдан шундай иқтибос келтирди.
Ҳодисадан Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам хабардор, қолаверса, сунъий йўдошлар ҳам бу ишга жалб этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter