Россияга учган самолёт Наманган аэропортига мажбурий қайтмоқда
Ростов вилоятидаги ҳаво майдони йўловчи самолётларининг қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, 2022 йил 24 февраль куни Наманган – Краснодар йўналиши бўйича HY- 9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда.
«Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эгадирлар», дейилади хабарда.
«Uzbekistan Airways» АЖ йўловчиларни жадвалдаги ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилишини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter