Россияда ўзбекистонлик ишчилар заҳарланишди: биттаси жон берди
Москвада ишчилар учун мўлжалланган ётоқхонада муҳожирлар заҳарланишди. Бир киши вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди. Ҳодиса ҳақида Mash Телеграм канали хабар бермоқда.
Чет эллик ишчилар учун мўлжалланган, машиналарни ювиш учун жиҳозланган меҳмонхона эгаси ўзбекистонликларни ҳушидан кетган ҳолда топган. У ерга меҳмонлардан бирининг чақириғидан сўнг етиб келган. Муҳожир қўнғироқ қилиб, ўзларини ёмон ҳис қилаётганини айтишга улгурган. Ҳеч ким эшикни очавермагач, эгаси бузиб киришга мажбур бўлган.
Тез ёрдам етиб келиб, учтасининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди, лекин биттасини қутқариб қолиш имкони бўлмади. Халос бўлганларнинг аҳволи оғир, улар шифохонада. Хонада на бўш шиша, на озиқ-овқат топилган.
Муҳожирлар ётоқхонага гиёҳванд модда таъсирида келиб, ҳушидан кетганлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter