Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман! Калифорнияда қонуний равишда марихуана сотилмоқда

Расман! Калифорнияда қонуний равишда марихуана сотилмоқда

Фото: «LA Weekly»

1 январдан бошлаб Калифорнияда марихуана сотиш ишлари расман бошланди. Янги йилдан кучга кирган қонунга кўра, гиёҳванд моддаларни катталар, яъни 21 ёшга кирганлар сотиб олишлари мумкин. Уларга фақат 28 грамм марихуана харид қилишга рухсат берилади. Шунингдек, ўсимликнинг 6 тупини шифокор рухсатисиз уйда ўстириш мумкин.

Қонунда бир қатор чекловлар ҳам кўзда тутилган. Жумладан, ташкилот марихуана сотиши учун махсус лицензия олиши керак. Ҳозирча унга 40 та компания эга бўлди. Қолаверса, марихуанани кечги ва тунги 22:00 дан 06:00 гача сотиш тақиқланади.

Калифорнияда марихуана савдосига АҚШда президент сайлови билан бир вақтда 2016 йилда штатда ўтказилган сайловдан сўнг рухсат берилганди. Бироқ марихуанани бутун штат бўйлаб сотиш тақиқланган. Бир қатор туманларда гиёҳванд моддаларни сотиш ва етиштириш учун маҳаллий қонунлар мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг