Қуйичирчиқдаги портлашнинг янги тафсилотлари очиқланди
Куни кеча Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, «Сурун» МФЙ ҳудудида жойлашган намунали уйларнинг бирида келиб чиққан ёнғин натижасида 2 нафар шахс вафот этгани маълум бўлганди.
ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти мазкур воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берди.
Унга кўра, ёнғин ис гази сизиб чиқиши сабабли тўпланиб қолган газ аралашмаси портлаши оқибатида келиб чиққан.
Хонадонда яшовчи 36 ёшли К.Р. ва қайнонаси 65 ёшли Қ. М. ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, портлаш натижасида, К.Р.нинг турмуш ўртоғи 34 ёшли П.Х., ва уч нафар вояга етмаган фарзанди турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Қуйичирчиқ тумани прокуратураси воқеа юзасидан терговга қадар текширув ишларини олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter