Қорақалпоғистондаги фожиадан омон қолганларнинг ҳолати ҳақида расмий маълумот берилди
Қорақалпоғистон Республикасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ис газидан вафот этгани, яна икки киши шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Вазирлик томонидан шу куни касалхонага ётқизилган фуқароларнинг соғлиғи мониторинг қилиниб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Бугун ушбу беморларнинг соғлиғи яхши эканини инобатга олиб, улар шифохонанинг «Терапия» бўлимига ўтказилгани ва шифокорлар назоратида эканлигини маълум қиламиз», дейилади расмий маълумотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter