Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда зўрлик билан ушлаб турилган 10 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Қозоғистонда зўрлик билан ушлаб турилган 10 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси меҳнатидан фойдаланиш мақсадида мажбуран ушлаб турилган 10 нафар ватандошни қутқаришда ёрдам сўраб мамлакат Бош консуллигига мурожаат қилган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бош консулликнинг мурожаатчиларга таяниб хабар беришича, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли уларни зўравонлик билан қўрқитиб, ўз уйларида сақлаган ҳамда шахсий буюмлари ва уяли телефонларини олиб қўйган.

Бош консуллик ходимлари Олмаота шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари жойлашган жойга боришган. Шундан сўнг жабрланувчи фуқаролар Бўстондиқ туман ИИБга олиб кетилган.

Жиноятчиларга нисбатан эса Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тегишли тартибда тергов тадбирлари олиб борилгандан сўнг ўзбекистонлик фуқароларга паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилган ва 1 август куни Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг