«Қўйлиқдаги маски-шоу» видеосига изоҳ берилди
Интернет тармоғида «Қўйлиқда маски-шоу?» сарлавҳали видео тарқалиб, унда муаллиф ички ишлар органлари ходимлари хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиб фуқароларга нисбатан жисмоний куч ишлатаётганлари ҳақида хабар берган. Шаҳар ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.
«Ушбу хабар ҳақиқатдан йироқдир» – дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, 2021 йил 31 декабрь куни ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари Тошкентда «Хавфсиз пойтахт» концепцияси доирасида профилактик тадбирлар ўтказган. Ходимлар аҳолига нисбатан куч ишлатмаган, ҳеч кимга бадан шикастлари етмаган.
«Фуқаролардан маълумотларни расмий манбалардан олишларини илтимос қиламиз. Нотўғри хабарларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўшимча текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter