«Қўйлиқ» бозори қаршисида жойлашган дўконларда ёнғин содир бўлди (фото)
Бугун, 3 март куни «Қўйлиқ» бозори қаршисида жойлашган «Умиджон Ёдгора» МЧЖ га қарашли грил тайёрлаш ва сотиш дўконида 15 кв.м майдонда, «Порфюмерия» ЯТТ дўконида 10 кв.м майдонда ҳамда «Таом» МЧЖ дўконларида 15 кв.м майдонида ёнғин келиб чиққан.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Натижада дўконларнинг ички ва том қисми ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 06:59 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:19 да бартараф этилган ҳамда ёнғинга туташ бир қанча дўконлар майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter