Қўшнисини итга талатиш воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди
Фарғонада одамлар ўртасида бўлиб ўтган жанжал юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган 16-сонли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ўртасида, хонадонларнинг бирида ит боқиш билан боғлиқ маиший муаммолар оқибатида жанжал келиб чиққан. Натижада, бир нечта қўшнилар бир-бирларини ҳақоратлаб, тан жароҳатлари етказиб, хонадон ойналарини синдиришган, одамларни итга талатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter