Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшиқчи Санжай суд қарори билан жазога тортилди

Қўшиқчи Санжай суд қарори билан жазога тортилди

Санжай таҳаллуси билан ижод қилаётган хонанда Жавбердиев Санжар шоир Усмон Азимнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланганлиги сабабли Маъмурий суд томонидан жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилгани хабар берилган. 

2021 йилнинг 29 июнда Интеллектуал мулк агентлигига Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.

Мурожаатда фуқаро С.Джавбердиев томонидан Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб «Гулбадан» ҳамда «Атиргулим атрингни соч» номли шеърий асарлардан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдаланганлиги бўйича чора кўриш сўралган.

Агентлик томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган.

Шу ўринда «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.

Агентлик томонидан фуқаро С.Джавбердиевга нисбатан ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган.

Мазкур маъмурий иш материаллари 2021 йилнинг 20 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро С.Джавбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси биринчи қисми билан жарима жазоси қўлланилган, дейилади агентлик матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг