Қорақалпоғистонда универсал «заправка»да ёнғин содир бўлди
Жорий йилнинг 2 июнь куни тахминан соат 11:37да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Беруний кўчасида жойлашган «Икром Азиз» МЧЖга қарашли универсал (пропан-метан-солярка) ёқилғи қуйиш шоҳобчасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ер устида жойлашган 25 тонналик 2 та сиғим ва 2 та «ЗИЛ-130» ёқилғи ташиш автомашиналари ёнган. Бундан ташқари, ушбу сиғимлар ёнида 10 тонналик 3 та бўш, тахминан 30-50 тонналик 2 та сиғим жойлашган.
Мазкур ҳолат юзасиданг воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган.
Ҳозирча келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик деб тахмин қилинмоқда.
Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter