Қўқонда эр хотинини болта билан чопиб ўлдирди
Кеча, 19 апрель куни соат 08:00 ларда фуқаро Х.Д. (эркак, 1977 й.т., 4 нафар фарзанди бор, руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради) турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб, хўжалик болтаси билан бош ва бўйнига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Xabar.uz’га маълум қилишича, Х.Д. Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter